БИРГАЛИКДА ҲАР ҚАНДАЙ ОФАТ ОҚИБАТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТАМИЗ
Бугун барча ватандошларимизнинг эътибори “Сардоба” сув омборидаги табиий офат асоратларини бартараф этиш, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга ёрдам кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган.
“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ жамоаси ҳам сирдарёликлар ташвишини ўзиникидек билиб, Жамият бош директори А. Жўраев бошчилигида 25 дан зиёд электрмонтёр ва бошқа хизмат мутахассисларидан ташкил топган бригадалар, шунингдек, электр энергияси таъминотини тиклашда зарур бўладиган 10 дан ортиқ махсус техника карвони билан фавқулодда юз берган ҳудудга етиб келди.
Албатта, бугунги синовли кунларда жабр кўрган ватандошларимиз оғирини енгил қилишда барчамиз биргаликда бир ёқадан бош чиқариб хизмат қилсак, ҳар қандай офат оқибатларини бартараф этишга эришамиз. Зеро халқимизнинг ҳамжиҳатлиги эл бошига ташвиш тушган синовли кунларда янада яққолроқ намоён бўлади. Кутилмаганда келган бу синов халқимизни янада жипслаштирди, десак муболаға бўлмайди.
“Андижон ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.