ALOQA UCHUN

ҚЎШИМЧА ТРАНСФОРМАТОРЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

ҚЎШИМЧА ТРАНСФОРМАТОРЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

Хоразм вилоятининг Шовот тумани аҳолиси энергетика соҳаси ходимлари фаолиятидан мамнун бўлмоқда. Хусусан, тумандаги  “Ҳунарманд” маҳалласи раиси Қутлимурод Қурбоновнинг айтишича, маҳалла ҳудудида қуввати 0,9 км узунликда 10 кВли ҳаво тармоғи қурилиши ҳамда электр тармоғидаги юкламани камайтириш мақсадида 160 кВА қўшимча  трансформатор  пункти ўрнатилиши натижасида бу ердаги мавжуд  80 та хонадоннинг электр энергияси таъминоти янада яхшиланди.

– “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан маҳалламиз ҳудудида электр энергия етказиб бериш сифатини янада яхшилаш бўйича олиб борган саъй-ҳаракатлари учун жамият ходимларига рахмат айтмоқчиман, – деди суҳбатдошимиз.

Бу борадаги ишлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан, Ҳазорасп тумани  Ал-Хоразмий кўчаси, Хива тумани “Оқ ёп” маҳалласига қўшимча трансформаторлар ўрнатилиши натижасида бу ерда истиқомат қилувчи хонадон эгалари янада сифатли электр энергиясидан фойдаланади.

“Хоразм ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 01.05.2020
  • 1670
Sayt xaritasi