ТАБИИЙ ОФАТ ЕТКАЗГАН ЗАРАРНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
Хабарингиз бор, 27 апрель куни қатор ҳудудларда бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам кучли шамол (довул), ёмғир ва дўл ёғиши кузатилди. Натижада бир қатор уй-жойлар ва бошқа объектларга зарар етди. Хусусан, электр тармоқлари тизимида ҳам шамол оқибатида носозликлар келиб чиқи.
Айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги электр таъминоти корхоналари тезкор чиқиш бригадалари ҳамда алоқадор барча хизматлари томонидан ноқулай об-ҳаво шароити туфайли электр таъминотида юзага келган талафотларни ва вақтинчалик узилишларни бартараф этиш ишлари кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.
Шу ўринда “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ҳам истеъмолчилардан келган ҳар бир мурожаат жойларга чиқиб ўрганилаётганини таъкидлаш жоиз. Нуқсонлар аниқланиб, зудлик билан бартараф этиш бўйича барча зарурий чоралар курилмоқда. Айни вақтга келиб, табиат инжиқликлари талафотларининг асосий қисми бартараф этилган.
Тезкор бригадалар томонидан жараёнлар давом эттирилмоқда.
“Навоий ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.