“БУХОРО ҲТЭК” АЖ: ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ТИКЛАНМОҚДА
Жорий йил 27 апрель куни мамлакатимизга кучли шамол оқимининг кириб келиши натижасида қатор ҳудудларда, айниқса Бухоро вилоятида электр таъминотида аварияли узилиш ҳолатлари кузатилгани, паст кучланишли ҳаво электр тармоқларига табиий офат жиддий шикаст етказгани, шунга қарамай “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан барча ресурслар ишга солиниб, зудлик билан муаммони бартараф этишга киришилгани ҳақида хабар бергандик.
“Бухоро ҲТЭК” АЖ томонидан бугунги кунда кўрилаётган аниқ чора-тадбирлар, жамият ходимларининг бир ёқадан бош чиқариб, уюшқоқлик билан режа асосида меҳнат қилаётгани табиий офат келтириб чиқарган талафотларни бирин-кетин бартараф этиш, махсус техникалар ёрдамидан фойдаланилган ҳолда электр энергияси таъминотидан ажралиб қолган ҳудудларда ишларни жадаллик билан давом эттириш натижасида электр энергияси тикланишига эришилмоқда. Хусусан, бу борадаги ишларга 582 нафар ишчи-ходим, 86 та таъмирлаш бригадаси, 92 дона техника жалб этилган.
Шу ўринда истеъмолчилардан тез орада қолган жойларда ҳам электр энергияси таъминоти изга тушишини, бунинг учун яна бироз сабрли бўлишларини сўраб қолган бўлардик.
“Бухоро ҲТЭК” АЖ матбуот хизмати.