ГУЛИСТОН ҚИШЛОҒИДА ЯНГИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ТОРТИЛЯПТИ
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан истеъмочиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш йўлида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Учкўприк туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан ҳудуддаги Султон МФЙ, Гулистон қишлоғида яшовчи аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида бу ердаги трансформатор юкини енгиллатиш учун қўшимча қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилди.
Бундан ташқари, 50 донадан ортиқ темир-бетон таянчи ўрнатилиб, 0,15 км узунликда 10 кВли юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғи ҳамда 1,2 км узунликда 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоғи реконструкция қилиниб, замонавий СИП-2, СИП-4 кабель тармоғи тортилди. Ҳозирда янги ўрнатилган трансформатор пунктини якуний монтаж ҳамда электр узатиш кабель тармоғини аҳоли хонадонларига улаш ишлари бажарилмоқда.
Мутахассисларимиз томонидан туманнинг “Янгийўл”, “Зиғир”, “Каттақўштепа” ҳамда “Тинчлик” МФЙларида хам бу каби ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.