ALOQA UCHUN

МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ туман, шаҳар корхоналари томонидан карантин даврида истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Янгиер ШЭТК, Сардоба ва Мирзаобод  ТЭТКлари ходимлари хавфсизлик техникаси қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, паст кунчланишли тармоқларни созлаш, модернизация ва қурилиш ишларида фаоллик кўрсатмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2661 сонли  қарорига асосан “Обод қишлоқ”  дастури ижроси доирасида Янгиер шаҳри, Наврўзобод МФЙ, Сардоба тумани, Қўрғонтепа МФЙ, Мирзаобод тумани, Дўнгариқ МФЙ ҳудудларидаги аҳоли хонадонларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 10 кВли ҳаво тармоқлари учун яма қазиш,  темир-бетон устунлар ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

 

  • 29.04.2020
  • 1373
Sayt xaritasi