ALOQA UCHUN

БУВАЙДА ТУМАНИДА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ – АМАЛДА

БУВАЙДА ТУМАНИДА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ – АМАЛДА

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжалланган қатор Давлат дастурлари ижроси жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017–2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661-сонли ҳамда ПҚ-4201-сонли қарорларига асосан Бувайда туманида жорий йил давомида 26 дона турли қувватдаги трансформатор пункти, 52 км узунликдаги электр узатиш тармоқларини янги қуриш ишлари режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар мазкур қарорлар ижроси доирасида 4 дона турли қувватдаги трансформатор пункти ҳамда 4,9 км узунликдаги 0,4-10 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини қуриш ишлари бажарилди.

“Қўнғирот” МФЙ ҳудудидаги 11-сонли қуввати 40 кВА бўлган трансформатор пункти катта қувватлисига алмаштирилган бўлса, “Оққўрғон” МФЙ ҳудудидаги 27-сонли трансформатор пунктининг юкини енгиллатиш учун қўшимча 1 дона қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пункти, 37 дона темир-бетон таянч ўрнатилди. Жами 1,5 км узунликдаги 0,4-10 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари тортилди.

Бундан ташқари, туманнинг “Пошшопирим”, “Шўр” МФЙ ҳудудларида жойлашган 382, 132-сонли трансформатор пунктларининг юкини енгиллатиш мақсадида катта қувватли трансформатор пунктлари ўрнатилди.

Шу билан бирга, туманнинг юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари реконструкция қилиниб, “Шўрқишлоқ” ҳамда “Шўр” МФЙ ҳудудларидаги 10 кВли “Лочин”, “Бачқир” электр узатиш тармоқларининг жами 3,3 км қисми тўлиқ реконструкциядан чиқарилди.

Ҳозирги кунда соҳа вакиллари томонидан туманнинг “Пишағар” МФЙ ҳудудида жойлашган 392-сонли қуввати 400 кВА бўлган трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари сифатини ошириш мақсадида 45 дона темир-бетон таячи ўрнатилиб, тармоқ замонавий кабелларга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

 

 

 

 

 

 

 

 

  • 28.04.2020
  • 1480
Sayt xaritasi