ALOQA UCHUN

“ТОШКЕНТ ҲЭТК” АЖ: ЭНЕРГОТИЗИМ БАРҚАРОР ИШЛАШИ – АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ

“ТОШКЕНТ ҲЭТК” АЖ: ЭНЕРГОТИЗИМ БАРҚАРОР ИШЛАШИ – АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ

Мамлакатимизда давом этаётган карантин даврида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг барча электр таъминоти корхоналари фаолияти бир зум тўхтагани йўқ. Истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб бериш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари белгиланган режа-дастурларга асосан бажарилмоқда.

Бу борада “Тошкент ҲЭТК” АЖ томонидан олиб борилаётган ишларни мисол қилса бўлади. Хусусан, Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари ГЭС-14 энерготизимидаги ишлар, яъни барча хавфсизлик техника қоидаларига риоя этган ҳолда ҳудуддаги 35 кВли “Л-Ўртаовул” подстанциясида асосий отпайкаларни оғир техникалардан фойдаланган ҳолда тўлиқ улаш ишлари ниҳоясига етказилиб, электр энергияси етказиб бериш учун тайёр ҳолга келтирилди.

Шу билан бирга, туманда қурилиши якунланаётган шифохонани электр энергияси билан таъминловчи 35/6 кВли “Изолятор” подстанциясида қайта таъмирлаш ишлари тугатилиб, ёнғинга қарши кураш шкафлари ўрнатилди. Шунингдек, жойлардаги трансформаторлар техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

Ўрта Чирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳам барча нимстанцияларда ҳудудларни ободонлаштириш, тартибга келтириш ишлари режали амалга ошириб келинмоқда. №121. 207.427- сонли ТПларда куйган трансформаторларни янгисига алмаштириш, эскиларини жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, 610- сонли ТПда аҳолининг мурожаати эътиборга олинган ҳолда эски симёғочлар демонтаж қилинди ва янги темир-бетон устунларига алмаштирилди.

Таъкидлаш жоизки, юқоридаги ишларни бажаришда хавфсизлик техника қоидаларига риоя қилиш муҳимдир. Буни яхши англаган корхона мутасаддилари ҳар куни ишчи-ходимлар ўртасида тегишли йўриқномалар ўтказиб бормоқдалар. Бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши эҳтимоли бўлган ҳолатлар, уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар  амалий тарзда тушунтириб борилиши йўлга қўйилган.                                                                                             

“Тошкент ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

 

 

  • 27.04.2020
  • 1555
Sayt xaritasi