МУКАММАЛ ВА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” AJ томонидан пойтахт истеъмолчиларининг карантин даврида электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан Дўмбирабод маҳалласи ҳудудидаги аҳоли хонадонлари электр таъминотини яхшилаш мақсадида, “Чилонзор” нимстанцияси Дўмбирабод-1 3839 фидердан чиқувчи 6 кВли юқори кучланишли ер остидан ўтган кабелида авария ҳолатини бартараф этиш бўйича қайта тиклаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, тумандаги “Адиблар хиёбони”да янги 10 кВ юқори кучланишли 6697-6698-сонли трансформатор пунктлари ўрнатилиб, ҳозирда якуний монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан эса Тақачи кўчасида Мотор-1,2 фидери 1255-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ паст кучланишли ҳаво тармоғида ечиш (демонтаж) ишлари бажарилиши натижасида туман аҳолисининг электр таъминоти яхшиланди.
Бундан ташқари, Яшнобод туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ЭТКга келиб тушаётган мурожаатлар асосида тумандаги “Жарқўрғон” ҳамда “Чўлпон” МФЙ ҳудудларидаги ТП-5211-сонли тарнсформатор пунктида истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминловчи 0,4 кВ паст кучланишли Н.47., Зоҳидова кўчасидаги Н.51. электр узатиш ҳаво тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, ҳаво тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, симларни тортиш, носоз ҳолатга келиб колган қурилмаларни янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бу каби белгиланган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари режа-жадвалга асосан “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” AJ тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналарида олиб борилмоқда.
“Toshkent shahar ЕТК” AJ матбуот хизмати.