ШАЙХОНТОҲУРДА ИШЛАР АВЖИДА
Мамлакатимизда коронавирусдан огоҳлик эълон қилинган ушбу кунларда “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” AJ томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Шайхонтоҳур туманидаги М. Уйғур МФЙда ҳам Давлат дастурларига асосан ҳудуддаги ТП-892-сонли 320 кВли трансформатор пунктини қуввати 630 кВА бўлган трансформаторга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Шайхонтоҳур туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан истеъмолчиларни сифатли хамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган бу каби ишлар аниқ белгиланган чора-тадбирлар асосида давом эттирилмоқда.
“Toshkent shahar ЕТК” AJ матбуот хизмати.