ALOQA UCHUN

Электр энергияси таъминотида узилиш бўлмайди

Электр энергияси таъминотида узилиш бўлмайди

Корхонамиз ҳамда туман, шаҳар бўлимларимиз томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида режалаштирилган ишларни бажариш бўйича тизимли ишлар олиб борилди.
 

Йилнинг ўтган даврида вилоятдаги 16 мингдан ортиқ улгуржи истеъмолчи, яъни корхона ва ташкилот ҳамда 610 мингдан зиёд аҳоли хонадонларига жами 1 миллиард 34,4 миллион, жумладан, аҳолига 618,8 миллион, улгуржи истеъмолчиларга 415,6 миллион кВт.соат электр энергияси етказиб берилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,7 фоизга кўпдир.

“Паст кучланишли тармоқларни модернизация ва реконструкция қилиш” дастури доирасида 103,0 километр узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 55 дона трансформатор пунктида қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб, амалда 130,8 километр электр тармоғи тортилди, 53 та янги трансформатор ўрнатилди. Бу ишларни амалга ошириш учун 8 миллиард 309 миллион сўм маблағ сарфланди.

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 86,6 километр узунликдаги паст кучланишли электр узатиш тармоғи, 47 та трансформатор пунктида модернизация, реконструкция ва қурилиш ишлари ҳамда 72,7 километр узунликдаги электр узатиш тармоғи ва 62 та трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Ана шу ишлар натижасида 18,5 мингдан ортиқ истеъмолчиларнинг электр таъминоти янада яхшиланади. Айни кунларда мазкур йўналишдаги ишлар режа асосида олиб борилмоқда.

Истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминотини янада яхшилаш учун жорий йилнинг январь-март ойларида 353,9 километр 110-0,4 кВат кучланишли электр узатиш тармоғи ҳамда 129 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. Бундан ташқари, Хўжаобод тумани электр тармоқлари корхонаси ҳудудида лойиҳа қиймати 2 миллиард сўм бўлган темир-бетон танячлар ишлаб чиқариш заводи қурилиши жадал давом этмоқда.

Вилоятдаги истеъмолчиларни АСКУЭ тизимига улаш бўйича ишлар ҳам тизимли олиб борилмоқда. Биринчи чорак давомида аҳоли хонадонларига 36 минг 431 дона электрон электр ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Коронавирус пандемияси туфайли мамлакатимизда карантин жорий этилган бўлса-да, тизимимизнинг аксарият ходимлари карантин ва инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибларга амал қилган ҳолда фаолият юритмоқда. Ходимларимиз ҳимоя ниқоблари, қўлқоплар билан таъминланмоқда, объектларимизда дезинфекция ишлари белгиланган тартибда олиб борилмоқда. Энг асосийси, карантин шароитида ҳам аҳоли ва ишлаб чиқарувчиларга электр энергияси етказиб беришда узилишларга йўл қўйилмаяпти.

 

Ахаджон ЖЎРАЕВ,

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”

акциядорлик жамияти раҳбари.

  • 23.04.2020
  • 1834
Sayt xaritasi