ALOQA UCHUN

ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИГА РИОЯ ҚИЛИШ - ҲАЁТ ГАРОВИ

ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИГА РИОЯ ҚИЛИШ - ҲАЁТ ГАРОВИ

“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ишчи-ходимларнинг электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникасига риоя қилишлари масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, “Ҳудудий  электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан “Электр қурилмаларни эксплуатация қилишда техник хавфсизлик қоидалари” ишлаб чиқилган бўлиб, унда хавфли, зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва улардан ҳимояланиш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, трансформаторларда ва электр узатиш линияларида турли хил ишларни бажаришда хавфсизлик чораларини кўриш бўйича тавсиялар берилган.

Биламизки, меҳнат муҳофазасида инсон омили биринчи ўринда туради. Шундан келиб чиқиб, “Тошкент ҲЭТК” АЖнинг барча туман, шаҳар электр таъминоти корхоналарида бахтсиз ҳодислар рўй бермаслигининг олдини олиш, хафсизлик техникаси қоидаларининг тўлиқ бажарилиши юзасидан техник имкониятлардан фойдаланилган ҳолда (интернет, телефон ва хоказолар) навбатдан ташқари қайта йўриқномалар, шунингдек, “Кучланиш йўқлигини текшириш” мавзусида масофавий ўқувлар ўтказилиб, уларда ушбу аянчли оқибатларга олиб келувчи ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган “Ишларни бажариш тартиби” қўшимча хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича ҳар бир ходим огоҳлантириб ўтилди.

Бундан ташқари, масофавий йўриқномалар давомида навбатчи диспетчерлар томонидан ишга жалб қилинаётган ходимлар билан сўзлашув блокировкаларни тўлиқ ва сифатли ўтазилиши, тасдиқланган чора-тадбирлар ижросини ўз муддатида таъминланиши каби масалалар бўйича ҳар бир туман, шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиқлари, уларнинг бош мухандис, диспетчерларига алоҳида кўрсатмалар берилди.

Ўз навбатида, иштирокчилар бу борада ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, қатор таклифлар киритишди. Хусусан, ишчи-ходимларга меҳнат шарт-шароитларини янада яхшилаш, дам олиш вақтларининг мазмунли ўтишини таъминлаш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш ишларини тизимли давом эттириш муҳимлигига эътибор қаратилди. 

Ҳар бир энергетик учун хавфсизлик техникасига риоя этиш  унинг ҳаёти гарови эканлиги, тизим корхоналарида бахтсиз ҳодисалар юз беришига йўл қўймаслик, бунинг учун барча бўғиндаги ходимлар масъулиятини янада ошириш асосий мақсадимиз бўлмоғи керак.

“Тошкент ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 23.04.2020
  • 1732
Sayt xaritasi