“ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ ИЖРОСИ – ЯШНОБОД ТУМАНИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод маҳалла дастури тўғрисида”ги фармонига мувофиқ “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” AJ томонидан пойтахтимизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Яшнобод туманидаги “Катта Олмос”, “Гўзал”, “Бирлашган”, “Авиасозлар” ва “Донишманд” МФЙларда Дастурга асосан ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Хусусан, МФЙлар ҳудудларида жойлашган трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоқларининг 40 дан ортиқ янги темир-бетон устуни алмаштирилиб, узунлиги 2000 м ортиқроқ янги замонавий СИП симлари тортилди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда туманда жами аҳоли истеъмолчилар сони 73 102, юридик истеъмолчилар эса 2 177 тани ташкил қилади.
Айни вақтда “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” AJ тизимидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида дастурлар ижроси жадаллик билан олиб борилмоқда.
“Toshkent shahar ЕТК” AJ матбуот хизмати.