ҚАРШИ ШАҲРИДА ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ЯНГИЛАНМОҚДА
“Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Давлат дастурлари, ҳукумат фармон ва қарорлари ижроси юзасидан салмоқли ишлар қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларга мўлжалланган паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661-сонли қарори ижроси бўйича жамиятнинг 2020 йил учун белгиланган режа-дастури ишлаб чиқилган бўлиб, айни пайтда бу борада ишлар тизимли олиб борилмоқда.
Хусусан, Қарши шаҳрининг Самарқанд МФЙ ҳудудида янги темир-бетон устунлар ўрнатилиб, бугунги кунга қадар 1,26 км 0,4 кВли электр узатиш тармоқларида реконструкция ишлари амалга оширилди.
Таъкидлаш жоизки, маҳалла ҳудудида жами 3 км узунликда электр узатиш тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бажарилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу йўналишдаги ишлар жадал давом эттирилмоқда.
“Қашқадарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.