УЧТЕПА ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
"Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi" АЖ томонидан пойтахт истеъмолчиларининг карантин даврида электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан Фозилтепа МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларини сифатли ва узлуксиз электр таъминотини яхшилаш мақсадида Чаманзор-1 фидердан чиқувчи ТП 2439 ва 3089-сонли трансформатор нимстанцияси оралиғидаги 10 кВ юқори кучланиш кабелида авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида котлован қазиш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари Тақачи кўчасида Мотор-1,2 фидери 1255-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ паст кучланишли ҳаво тармоғида мукаммал таъмирлаш (хонадонларга тушиб борувчи кабелларни тартибга келтириш) ишлари бажарилиши натижасида туман аҳолисининг электр таъминоти яхшиланмоқда.
"Toshkent shahar ЕТК" АЖ матбуот хизмати.