ALOQA UCHUN

“ҚАШҚАДАРЁ ҲЭТК”: ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

“ҚАШҚАДАРЁ ҲЭТК”: ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

“Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан карантин даврида истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган ҳужжатлар ижросини амалга ошириш юзасидан салмоқли ишлар бажарилмоқда.

Хусусан, Косон тумани Ушоқтепа МФЙ ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури доирасида 2020 йил режага асосан жами 16 км узунликдаги 0,4-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида янги қурилиш, реконструкция-модернизация ишлари ва икки дона янги трансформатор пункти ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида белгиланган режалар доирасида қуввати 160 кВА ва 100 кВА бўлган замонавий трансформатор пунктлари  янгидан ўрнатилди. Шунингдек, 0,4-10 кВли 12,2 км электр узатиш тармоқларида янги қурилиш, реконструкция ва модернизация ишлари бажарилди.

Бу каби ишлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам тизимли олиб борилаётир. Масалан, Нишон тумани Орзубўстон МФЙ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларга мўлжалланган паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги 2661-сонли қарори ижроси доирасида жорий йилда қуввати 160 кВА бўлган янги замонавий трансформатор пункти ўрнатиш ва 1,1 км узунликдаги 10 кВ кучланишли янги электр узатиш тармоғини қуриш режалаштирилган бўлиб, айни пайтда бу борадаги ишларни уддалаш учун темир-бетон устунлар ўрнатилди. Эндиликда электр тармоғини тортиш ишлари амалга оширилаётир.

Жойларда қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда.

“Қашқадарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 17.04.2020
  • 1544
Sayt xaritasi