ALOQA UCHUN

ДИСПЕТЧЕРЛАР МАСЪУЛИЯТИ КАМАЙМАДИ

ДИСПЕТЧЕРЛАР МАСЪУЛИЯТИ КАМАЙМАДИ

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси тарқалиб кетишини олдини олиш чораси сифатида жорий этилган карантин пайтида кўплаб корхона ва ташкилотлар меҳнат фаолиятини масофадан амалга оширмоқда.

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда ҳам карантин даврида истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун барча чоралар кўрилган. Ташкилот таркибига кирувчи ҳар бир меҳнат жамоасида бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган ва масофадан ишлайдиган ходимларнинг рўйхати шакллантирилиб, иш графиги тасдиқланган.

Хусусан, Жамиятнинг оператив-диспетчерлик хизмати бошлиғи Юсуп Бекбергенов ўз зиммасига юклатилган вазифларни масофадан сифатли бажармоқда.

 –  Масофадан туриб ишлаш масъулиятимизни ҳеч камайтирмайди, – дейди тажрибали мутахассис. – Замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш ишлаб чиқариш жараёнини аввалгидек бошқариш имконини бермоқда.  

«Қорақалпоқ ҲЭТК»  матбуот хизмати.

  • 17.04.2020
  • 1441
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish
Sayt xaritasi