ALOQA UCHUN

ҲАР БИР ИШ АВВАЛИДА....

ҲАР БИР ИШ АВВАЛИДА....

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг туман, шаҳар электр таъминоти корхоналарида меҳнат қилаётган энергетикларимиз муҳофазасига алоҳида эътибор берилади. Негаки уларнинг иш жараёнлари бевосита электр токи билан боғлиқ.

Биргина қўпол хато турли бахтсиз ҳодисага сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ишчи-ходимларни нафақат иш куни аввалида, балки ҳар бир бажарилаётган иш жараёни бошланишида ҳам техника хавфсизлик қоидаларига сўзсиз амал қилиш муҳим эканлиги тушунтирилиб, барча ходимлар доимий йўриқномадан ўтказилади.

Корхона раҳбарияти ва Мустаҳкамлик техника хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ходимларнинг хавфсизлик қоидаларига амал қилиниши мунтазам назоратга олиниб, бу борадаги чоралар бугунги карантин даврида ҳам масофавий амалга оширилмоқда.

Зеро, соҳада меҳнат қилаётган ишчи-ходимларимиз хавфсиз ишлашини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 16.04.2020
  • 1329
Sayt xaritasi