ALOQA UCHUN

«TOSHKENT SHAHAR ETK» AJ: ТИЗИМНИНГ БИР МАРОМДА ИШЛАШИ БАРЧАМИЗГА БОҒЛИҚ

«TOSHKENT SHAHAR ETK» AJ: ТИЗИМНИНГ БИР МАРОМДА ИШЛАШИ БАРЧАМИЗГА БОҒЛИҚ

Мамлакатимизда коронавирус тарқалишини ҳамда уни юқтириб олувчилар сонининг кўпайиб кетмаслигини олдини олиш ва аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталгини таъминлаш бўйича ҳукуматимиз томонидан тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хабарингиз бор, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан карантин даврида халқимизга енгиллик яратиш мақсадида қарздор истеъмолчилар (жисмоний) электр энергиясидан вақтинча узилмаслиги бўйича саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Бу ишлар фуқароларимизнинг соғлигига хавф туғдирмаслик ва истеъмолчиларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилгандир.

Айни пайтда «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJнинг 11 та туман электр таъминоти корхонаси томонидан пойтахтимиздаги 680,700 дан зиёд истеъмолчига узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида белгилинган чора-тадбирлар асосида иш олиб борилмоқда. Бугунги эпидемиологик вазиятда пойтахт аҳолиси ва ижтимоий объектларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш муҳимлигини англаган ҳолда энергетикларимиз туну кун фаолият юритмоқдалар.

Мана шундай ташвишли кунларда фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни имкон қадар амалга ошириш мамлакатимиз энерготизими барқарор ишлаши ҳамда электр қурилмаларида олиб борилаётган модернизация ишларининг ўз вақтида бажарилишига катта кўмак бўлиб хизмат қилишини ҳар биримиз ёдда тутмоғимиз лозим.

Эслатиб ўтамиз, фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paymo, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш мумкин.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг.

Унутманг, UydaHayotBor!

«Toshkent shahar ETK» AJ матбуот хизмати.

  • 16.04.2020
  • 1510
Sayt xaritasi