ALOQA UCHUN

“АНДИЖОН ҲЭТК” АЖ: БЕЛГИЛАНГАН РЕЖАЛАР ИЗЧИЛЛИК БИЛАН БАЖАРИЛМОҚДА

“АНДИЖОН ҲЭТК” АЖ: БЕЛГИЛАНГАН РЕЖАЛАР ИЗЧИЛЛИК БИЛАН БАЖАРИЛМОҚДА

Бугун мамлакатимизда коронавирус пандемияси кенг тарқамаслигининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар баробарида, аҳоли фаровонлигини ошириш, иқтисодий барқарорликни ушлаб туришга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар изчиллик билан давом этмоқда.

Бу борада, бошқа соҳалар қатори, энергетика тизими вакиллари олдида ҳам карантин даврида халқимизга узлуксиз ва сифатли электр энергияси етказиб бериш бўйича катта масъулият турибди. Шулардан келиб чиқиб, “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” АЖ жамоаси бирдамликда, белгиланган аниқ чора-тадбирларга асосан фаолият юритмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янги қурилиш дастури тўғрисида”ги қарори, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижроси доирасида Андижон вилоятида жорий йилнинг 2-4 чораги давомида жами 3870,4 млн. кВт.с., жумладан аҳолига – 1819,1 млн. кВт.с. ва улгуржи истеъмолчиларга – 923,1 млн. кВт.с. электр энергияси етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 636,2 млн. кВт. с. ёки 20 % кўп (120%) демакдир.

Бундан ташқари ҳудуддаги 220  та МФЙ, 180 мингдан ортиқ аҳоли хонадони, 310 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 1 700 та тадбиркорлик субъектининг электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида 110-35 кВ юқори кучланишли трансформатор ҳамда подстанцияларга қўшимча куч трансформаторлари ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Шу билан бирга, “Паст кучланишли тармоқларни модернизация ва реконструкция қилиш” дастури доирасида 2020 йилда жами 946,1 км узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 495 дона трансформатор пунктида янги қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилиши орқали ҳудуддаги туман ва шаҳарларда 79 200 дан ортиқ аҳоли хонадонлари электр таъминоти яхшиланишига эришилади.

Шу ўринда эпидемиологик вазиятда вилоятда ижтимоий-иқтисодий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб бериш бўйича соҳа мутахассислари чин маънода жонбозлик кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

“Андижон ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 15.04.2020
  • 1590
Sayt xaritasi