ALOQA UCHUN

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА ТИКЛАНИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА ТИКЛАНИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимиз бўйлаб кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли республикамизнинг турли ҳудудларида электр қурилмаларида вужудга келган авриявий ҳолатлар ҳамда қалин қор ёғиши оқибатида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилди.


Электр энергияси таъминотида юзага келган узилишларни бартараф этиш мақсадида электр таъминоти корхоналарининг тезкор бригадалари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.

Тўпланган маълумотларга кўра, республикамизнинг электр тармоқлардаги авариялар Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кўпроқ қайд этилган. Умумий 300 000 дан ортиқ истеъмолчининг электр энергияси таъминотида муаммолар вужудга келган. Айни пайтгача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг электр таъминоти корхоналари ходимлари томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар туфайли электр таъминотида узилиш бўлган ҳудудлардаги истеъмолчилар электр энергиясига уланди. Фақатгина Тошкент вилоятида электр тармоқлари кўпроқ шикастлангани сабабли тиклаш ишлари давом эттирилмоқда. 

Яқин соатларда қолган ҳудудларда ҳам истеъмолчилар тўлиқ электр энергияси билан таъминланишини  маълум қиламиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ  Матбуот хизмати.

  • 09.04.2020
  • 1683
Sayt xaritasi