“ҚЎЧҚОРЧИ” МФЙДА “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ – АМАЛДА
Бугун энергетикларимиз томонидан амалга оширилаётган мукаммал, жорий таъмирлаш, янги электр узатиш ҳаво тармоқлари ва трансформатор пунктлари ўрнатилиши замирида қанчадан-қанча истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланибмоқда.
Бунга Фарғона вилояти Қувасой шаҳри “Қўчқорчи” МФЙда амалга оширилаётган ишларни мисол қилиб келтириш мумкин. Хусусан, МФЙ ҳудудига “Обод қишлоқ” дастури доирасида янги трансформатор ўрнатилиб, 2,5 кмдан ортиқ электр узатиш кабель тармоғи тортилди. Бугунги кунда бу ерда якуний монтаж ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлар ниҳоясига етгач, маҳаллий аҳоли сифатли ва ишончли электр энергияси билан таъминланади.
Таъкидлаш жоизки, бу каби ишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида тизимли амалга ошириб келинмоқда.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.