ALOQA UCHUN

НАВОИЙЛИК ЭНЕРГЕТИКЛАР ШИЖОАТИ

НАВОИЙЛИК ЭНЕРГЕТИКЛАР ШИЖОАТИ

Кармана туманида қурилаётган махсус шифохона ва карантинда сақлаш объектида навоийлик энергетиклар фаол қатнашмоқда.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида, Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳудудида махсус шифохона ва карантинда сақлаш объектини лойиҳалаштириш ва қуриш учун 40 гектар ер майдони ажратилиши ҳақида қарор қабул қилинганди.

 

Айни пайтда бу ерда карантинга мўлжалланган 1000 ўринли касалхонани қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу борада “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ишчи-ходимларининг шижоати таҳсинга лойиқ. Хусусан, қисқа фурсатда 1 километр узунликдаги 10 кВли ҳаво электр узатиш тармоғи қурилиб, қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилди ва фойдаланишга топшилди.

“Навоий ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 01.04.2020
  • 1333
Sayt xaritasi