ALOQA UCHUN

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР АҲОЛИСИНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНДИ

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР АҲОЛИСИНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги 2661-сонли қарори, «Обод қишлоқ» ҳамда «Обод маҳалла» дастурлари асосида «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан қатор ишлар  бажарилаётир.

Бунга мисол қилиб, Каттақўрғон шаҳрида соҳа ривожи йўлида олиб борилаётган ишлар, хусусан, жорий йил дастури асосида 3 та комплект трансформатори, шундан “Ислом Шоир” МФЙ га 100 кВА кучланишли трансформатор, 1,5 км СИП ҳаво тармоқлари, “Қориравот” МФЙга 100 кВА кучланишли трансформатор ўрнатилганини айтиб ўтиш мумкин. 

Бундан ташқари,  “Кўҳнадам” МФЙга 160 кВА кучланишли трансформатор, 1 км СИП ҳаво тармоқлари тортилган.

Ҳозирги кунда маҳаллий аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 01.04.2020
  • 1509
Sayt xaritasi