Дунё бўйлаб "Ер соати" акцияси ўтказилди
Ҳар йили дунё бўйлаб жаҳон ёввойи табиат фонди сайёрамиз келажаги учун ташвиш билдириш белгиси сифатида чироқларни ва электр жиҳозларини бир соат ўчиришга чорлайди. Жорий йилнинг 28 март куни анъанавий акция бўлиб ўтди. Унда экологик муаммоларга эътибор қаратмоқчи бўлган ҳар бир киши ва ташкилотлар маҳаллий вақт билан соат 20:30 дан 21:00 гача кўчадаги биноларнинг ташқи ёритгичларини ўчирди.
Маълумот ўрнида: Ер соати - бу ҳар йили халқаро миқёсида ўтказиладиган йирик экологик тадбир бўлиб, 2007 йилда бутунжаҳон табиат жамғармаси WWF ташаббуси билан Австралияда иқлим ўзгариши ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида ташкил этилган. Ушбу тадбир март ойининг сўнгги ёки ундан олдинги шанба куни бўлиб ўтади ва сайёрамизнинг барча аҳолисини экологик муаммоларига нисбатдан ташвиш билдирган ҳолда бир соат давомида чироқларни ўчиришга чақиради.
Дунёнинг турли мамлакатларида "Ер соати" акцияси қандай ўтказилганини кўришингиз мумкин:
1. Москвадаги Василий Блаженный ибодатхонаси. Россия.
2. Petronas миноралари ва Куала-Лумпур телеминораси. Малайзия.
3. Пекин миллий стадиони. Хитой.
4. Занжир кўприги. Будапешт, Венгрия.
5. Қозон собори. Санкт-Петербург. Россия.
6. Гонконгдаги бизнес марказлар ва турар-жой бинолари.
7. Гогенцоллернов кўприги. Кёльн, Германия.
8. Шёнбрунн саройи. Вена, Австрия.
9. Минск миллий кутубхонаси, Белоруссия.
10. Гамбург шаҳар мэрияси (ратуша), Германия.
11. Бранденбург дарвозаси. Берлин, Германия.