ALOQA UCHUN

ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ИШЛАРИ ЖАДАЛ СУРЪАТДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ИШЛАРИ ЖАДАЛ СУРЪАТДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш чора-тадбирлар дастури амалга оширилиши ва санитария-эпидимиологик осийишталигини таъминлаш юзасидан “Тошкент ҲЭТК” АЖ туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Зангиота, Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳридаги жами 8 та объектдаги карантин ҳудудларида барпо этилаётган биноларга узлуксиз электр энергияси етказиб берилиши таъминланиб, ҳозирда ушбу бинолар электр таъминоти тўлиқ кўрикдан ўтказиб чиқилган.

Хусусан, Бўстонлиқ туманидаги Қизил сув МФЙда 3 500 метрдан кўпроқ узунликдаги кабель тармоқлари тортилиб, 10 дона автомат ўчиргич, 25 дона кварц ёритиш чироқлари ўрнатилди. Новобод МФЙда кўча ёритиш чироқлари монтаж қилинди. Зангиота тумани Тарнов МФЙда 4 та трансформатор пункти жорий таъмирланиб, муқобил дизель электр таъминоти станцияси синовдан ўтказилди. Шу билан бир қаторда, замонавий светодиод кўча ёритиш чироқлари ўрнатилди. Ҳар бир объект бўйича туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан масъул ходимлар тайинланиб, электр таъминоти доимий назоратга олинган.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани “Нурли Замин” МФЙ ҳудудида қурилаётган 20 800 ўринга мўлжалланган шифохонани сифатли ва мустаҳкам электр энергияси билан таъминаш мақсадида 110/35/10 кВли “Паррандачилик” подстанциясининг Т-2 трансформаторидаги қуввати 10 000 кВА куч трансформатори 25 000 кВА куч трансформаторига алмаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳозирги кунда ҳаво тармоқларини қуриш учун 10 кВли “Кўрсой-1” ҳаво тармоғига – 20, 0,4 кВли ҳаво тармоғига 10 дона темир-бетон таянч ўрнатилган. 400 метр узунликдаги  СИП, 900 метр узунликда АС-35 ҳаво тармоғи, 445 метр узунликдаги 10 кВли  кабель тармоғи, 24 дона 10 кВли траверс ва 10 кВли 114 дона изолятор ўрнатилиб, 3 дона 2ГКТП-400/10 кВли трансформатор пункти ўрнатилган.

Захира электр тармоғи учун 110/35/10 кВли “Паррандачилик” подстанцияси Т-2 шиналар секциясидаги мавжуд 10 кВли ячейка таъмирланиб, ундан 1 км узунликдаги ҳаво тармоғи қурилди, 30 дона темир-бетон таянч ўрнатилди. 22 дона 10 кВли траверс ва 10 кВли 132 дона изолятор ўрнатилди.

Шу билан бирга, Зангиота тумани карантин ҳудудидаги шифохонани электр энергияси билан таъминлаш мақсадида бугунги кунда “O’zbekiston Temir yo’llari” АЖ томонидан 35/6 кВли “Изолятор” подстанциядан чиқувчи “Тошкент массиви” фидерига ўрнатилган 12 дона таянч орқали электр тармоғи қуриш ёрдамида 630 кВА қувватли трансформатор уланиши режалаштирилган.

Бу борадаги ишларни ўз вақтида ва сифатли якунлаш мақсадида “Тошкент ҲЭТК”  АЖ мутасаддилари томонидан барча ишлар назоратга олинган бўлиб, зарур моддий-техника базаси тўлиқ шакллантирилган.

                                                     “Тошкент ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 27.03.2020
  • 1983
Sayt xaritasi