“ТОШКЕНТ ҲЭТК” АЖ КАРАНТИН ҲУДУДИ ҚУРИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурига асосан ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани “Янги Замин” МФЙда махсус карантин ҳудуди қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда.
"Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари коммуникация тармоқларига уланиш, шифохонани жиҳозлаш, зарур инфратузилмани яратиш борасидаги ишларни қурилиш жараёнлари билан биргаликда олиб бормоқдалар. Ҳозирда барпо этилаётган биноларнинг электр таъминоти тўлиқ кўрикдан ўтказиб чиқилган ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаб келинмоқда.
Қайд этиш жоизки, мазкур ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ишлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” каналининг хабарлар дастурларида мазкур касалхона қурилишида олиб борилаётган ишлар бўйича телерепортаж узатилди.
“Тошкент ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.