ЎЗ УЙИНГНИ ЎЗИНГ АСРА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан мамлакатимизда фаолиятини тўхтатмаган ташкилотларда белгиланган қоидаларга асосланиб иш юритиш бўйича муайян чоралар кўрилмоқда.
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ишчи-ходимлари ҳам ушбу синовли кунларда аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида иш жараёнларини икки карра масъулият билан ташкил қилмоқдалар. Хусусан, ходимларнинг санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш, ниқобда бўлишларини қатъий назоратга олиш чоралари кўрилмоқда.
Аҳолини электр энергияси билан узликсиз таъминлаш юзасидан жамият томонидан барча имкониятлар сафарбар қилинаётир.
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.