НАЙМАНДАГИ ТРАНСФОРМАТОР ПУНКТИ ҚУВВАТИ ОШИРИЛДИ
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан бугунги кунда истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш билан бирга, қатор дастур ва қарорлар ижросини хавфсиз, сифатли ва ўз муддатида бажариш учун қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қува тумани Найман МФЙ ҳудудидаги истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлашда қатор муаммолар, яъни кундалик ҳаётда маиший жиҳозлардан кенг фойдаланилиши электр энергияси истеъмолининг кўпайиши, натижада эса ҳудуддаги трансформатор пункти юкламаси ортишига сабаб бўлди. Ушбу ҳолат маҳаллий аҳолини электр энергияси билан барқарор таъминлашда қатор қийинчиликларни келтириб чиқарди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги 2661-сонли қарорига мувофиқ “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан МФЙ ҳудудидаги трансформатор пункти катта қувватлисига алмаштирилиши натижасида истеъмолчиларнинг электр таъминоти сифати яхшиланди.
Бу каби ишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида тизимли амалга оширилмоқда.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.