ALOQA UCHUN

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖНИНГ МАСОФАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИНГ

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖНИНГ МАСОФАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИНГ

Мамлакатимизда коронавирус тарқалишини ҳамда уни юқтириб олувчилар сонининг кўпайиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан кўрилаётган тегишли чора-тадбирларга мувофиқ, эҳтиёт чораси сифатида аҳолининг уйда қолиши ва зарур бўлмаган ҳолатларда одамлар кўп тўпланадиган жойларга чиқмаслиги мақсадга мувофиқлиги тавсия этилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ барча юртдошларимизга мустаҳкам соғлик тилаган ҳолда, ўзининг бир қатор масофавий хизмат турлари ва истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловни амалга ошириш имкониятлари борлигини эслатиб ўтади.

Хусусан, Жамиятнинг расмий веб-сайти www.het.uz орқали зарур маълумотларни олишлари мумкин.

Буларга электр энергияси истеъмолчиларининг ўз шахсий ҳисоб рақамлари орқали истеъмол қилинган электр энергияси миқдори, қолдиқ тўғрисида ва бошқа маълумотларни берувчи “Электроҳисоб” дастурини мисол қилиш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, истеъмолчиларнинг фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш тизими яратилган. 

Электр энергияси билан боғлиқ муаммо, камчилик ва таклифлар билан бошқарув раисининг “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot каналига мурожаат қилишлари мумкин.

Бугунги кунда республика бўйлаб жамиятнинг 1154 қисқа рақамли Call- маркази туну кун ишламоқда.

Юридик шахслар  www.het.uz сайтида шахсий кабинет орқали ҳисоб рақамларини киритиб, ўз шахсий ҳисоб рақамлари ҳолати тўғрисидаги маълумотларни олишлари ҳамда фойдаланилган электр энергияси учун маълумотларни ҳисобот шаклида юборишлари мумкин.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари! Мамлакатимиз иқтисодий тармоқларининг узлуксиз фаолият юритишига ўз ҳиссангизни қўшинг ва электр энергиясидан қарздорлик вужудга келишига йўл қўйманг. 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 18.03.2020
  • 5317
Sayt xaritasi