ALOQA UCHUN

МИРЗО УЛУГБЕК ТУМАНИДА ҲАМ ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНИШ АРАФАСИДА

МИРЗО УЛУГБЕК ТУМАНИДА ҲАМ ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНИШ АРАФАСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3981-сонли қарорига асосан «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган «АСКУЭ» тизимини  Тошкент шаҳрининг барча туманлари миқёсида жорий этиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани аҳолисига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари деярли ниҳоясига етган. Мазкур ишларни март ойининг охирига қадар якунлаш максадида  туман электр таъминоти корхонаси мутасаддилари томонидан аниқ, кунма-кун режа ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.

Айни вақтда туманда электр энергияси истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш бўйича ишчи гуруҳи тузилиб, унга МФЙ раислари ва профилактика нозирлари жалб этилди. Аҳоли ўртасида замонавий ҳисоблагичнинг афзалликлари ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш, тамғалаш ва рўйхатдан ўтказиш «Ҳудудий электр тармоқлари» AЖ ҳисобидан бепул амалга оширилади. Ҳисоблагичлар ўрнатишда бирон англашилмовчилик ёки тушунмовчиликка дуч келсангиз, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ негизида фаолият юритаётган 1154 қисқа рақами  ёки Мирзо Улуғбек туманининг (99) 882-39-47, (71) 267-06-03 телефон рақами орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

«Toshkent shahar ETK» AJ матбуот хизмати.

  • 17.03.2020
  • 1774
Sayt xaritasi