ALOQA UCHUN

ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАРДА ЭНЕРГЕТИКЛАРИМИЗ ҲАРАКАТИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ

ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАРДА ЭНЕРГЕТИКЛАРИМИЗ ҲАРАКАТИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Ёзёвон туман ҳокимлиги ҳамкорликда ваколатли ташкилотлар томонидан тузилган гуруҳлар иштирокида ўқув-тактик машғулотлари ташкил этилди.

Машғулотларда ҳар бир ваколатли ташкилотлар томонидан фавқулодда ҳолатлар, табиий офатларда қандай ҳаракат қилиши тўғрисида турли вазифалар белгилаб берилди.

Ўқув-тактик машғулоти давомида фуқароларни хавфсиз жойга кўчириш, жароҳат етган фуқароларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинни ўз вақтида ўчириш, моддий бойликларга зарар етишини олдини олиш ишлари амалга оширилди.

Таъкидлаш жоизки, Ёзёвон туман электр таъминоти корхонаси тезкор навбатчилик бўлими ходимлари ҳаракатлари ўқув машғулоти жараёнини назорат қилувчи мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

Машғулот якунида намунали қатнашган қатор ташкилот ва муассасаларга фаҳрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 “Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

 

  • 16.03.2020
  • 1574
Sayt xaritasi