ЁШЛАРНИ РУҲЛАНТИРГАН УЧРАШУВ
Жорий йил 10 март куни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Рўзиқул Раимов “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ёшлари билан учрашди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз ёшлари билан учрашуви, уларга қаратилаётган эътибор, хотин-қизларнинг жамиятимиздаги ролини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш зарурлиги таъкидланди.
Очиқ мулоқот тарзидаги учрашувнинг биринчи қисми давлатимиз раҳбарининг бешта муҳим ташаббусидан келиб чиқиб, ёшларни китобҳонликка жалб қилиш ва қизиқишини ошириш масалаларига қаратилди. Шундан сўнг ёшларнинг чиқишлари тингланиб, унда сўзга чиққанлар келажакда давлатимизнинг ривожи учун ҳамма бирдек масъул эканлиги, барча ёшларимиз ватанпарварлик руҳида камол топиб, шу юртнинг ҳар бир қаричини кўз қорачиғидек асраши лозимлиги хусусида фикр ва мулоҳазалар билдирдилар.
Тадбир сўнгида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланиб, ижобий ҳал этилиши айтилди.
Самимий, очиқ, таклиф ва мулоҳаза билдириш руҳида ўтган мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича раҳбар ходимлардан жавоб олишди.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.