ALOQA UCHUN

НИЛУФАР БАТИРОВА  “ТОШКЕНТ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖГА РАҲБАР ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

НИЛУФАР БАТИРОВА  “ТОШКЕНТ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖГА РАҲБАР ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Мамлакатимизда кейинги йилларда аёлларнинг роли ва мавқеи, сиёсий-ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги тобора ортиб бормоқда. Буни давлат тузилмалари, муассасалари ҳамда йирик жамоат ташкилотларида фаолият юритаётган аёлларнинг раҳбар лавозимларига тайинланаётганида ҳам кўриш мумкин.

Хусусан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг буйруғига асосан “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Бош директори лавозимига жамиятнинг бошқарма бошлиғи Батирова Нилуфар Ньютоновна тайинланди.

Нилуфар Батирова 1977 йили Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. 2004 йили Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш институтини, 2008 йили Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис, бизнес бошқарув.

2015 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган.

Нилуфар Батирова 25 йилдан буён узлуксиз равишда энергетика тизимида турли раҳбар лавозимларида фаолият юритиб келмоқда. 2011 йили Ўзбекистон Мустақиллигига 20 йил, 2016 йили Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил эсдалик нишонлари билан тақдирланган.

            “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 09.03.2020
  • 3304
Sayt xaritasi