ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ
Бугун республикамиз бўйлаб ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари авжида. Негаки, борлиқ уйғониб, боғу роғлар яшиликка бурканмоқда. Биламизки, яхши ният билан экилган дарахт кўчатларининг сояси ҳам, меваси ҳам инсонларга фойда.
Шундан келиб чиқиб, "Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ ҳам ушбу хайрли ишдан четда турмаслик учун корхона боғида кўчат ниҳоллари экилди.
Бу ишларга бош-қош бўлган жамият бош директори У. Джураев таъкидлашича, мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган кўчат экиш акциясида фаол иштирок этиш, бўш жойларни обод қилиш ҳар кунги ишимиз бўлмоғи керак.
Қувонарлиси, нафақат "Самарқанд ҲЭТК" боғида, балки барча туман электр таъминоти корхоналари теварак-атрофларини ободонлаштириш каби хайрли ишлар давом этмоқда.
“Самарқанд ҲЭТК” матбуот хизмати.