ALOQA UCHUN

АСАКА ТУМАНИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

АСАКА ТУМАНИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш Дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661-сонли қарори ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижроси юзасидан белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан жорий йил бошидан қатор амалий ишлар бажарилди.

Асака туманидаги аҳоли хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида режа асосида реконструкция, монтаж ва демонтаж ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Бобир МФЙ ҳудудидаги Карвонсарой кўчаси, “Неъматобод” МФЙ ҳудудидаги Янгиобод  кўчасидаги НС.ГЭС-6Адан чиқувчи “Чўтнак” электр узатиш тармоғига уланган қуввати 250 кВА, 160 кВА бўлган трансформаторлар, бундан ташқари “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги “Индустриал” электр узатиш тармоғига уланган 250 кВА трансформаторнинг  0,4 кВли кучланишли тармоқлари реконструкция қилиниб, эски симёғочлар ўрнига темир-бетон таянчлар ўрнатилди.

Умуман олганда, бу каби ишлар кўплаб маҳаллаларда олиб бориляпти. Бугун Асака  туманига борган киши бу ердаги ўзгаришларни кўриб, ҳайратланиши табиий. Боиси, ҳудудни ободонлаштириш, теварак-атрофни тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишларида барча бирдек шижоат кўрсатмоқдаки, “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳам ушбу хайрли ташаббусга ўз ҳиссасини қўшиб келяпти.

“Андижон ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 04.03.2020
  • 1562
Sayt xaritasi