ALOQA UCHUN

Салоҳиятли, иқтидорли ёшлар – юрт таянчи

Салоҳиятли, иқтидорли ёшлар – юрт таянчи

Бугун мамлакатимизда ёшлар масаласига ҳар қачонгидан ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтириш, бандлигини таъминлаш, иқтидорини ривожлантириш, ахборот хуружлари ва носоғлом муҳитдан ҳимоялаш — юритилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида, юрт тақдирига дахлдор масалаларда ёшларнинг иштирокини кенг таъминлаш ҳам бу борадаги ислоҳотларнинг туб моҳиятини англатади.


Шундан келиб чиқиб, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Рўзиқул Раимов иштирокида  “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга ташриф буюриб, жамиятимизда  фаолият олиб бораётган юзга яқин  ёшлари билан учрашув ташкил этилди.


– Яратилган имкониятларнинг қадрига етиб, ўз ҳуқуқ ва бурчларини теран ҳис қилган ёшлар ҳеч қачон кам бўлмайди, – дейди  Рўзиқул Раимов. Ёшлар билан алоҳида ишлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш лозим, уларни етук мутахассис ва юксак маънавиятли шахслар сифатида тарбиялаш, нафақат бизнинг тизимда балки, бутун мамлакатнинг ҳақиқий таянчи, кучи ва ифтихорига айлантириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Юртимизда маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технология ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантиришга қаратилган қонунчилик базасининг яратилганлиги, давлатимиз раҳбарининг бевосита раҳнамолигида ҳар томонлама камол топган жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган юксак маънавиятли фуқароларни тарбиялаш масаласини ҳал қилишга қаратиш, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли маънавий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш кераклиги  ҳақида гапириб утди. 


Дўстона ва очиқ мулоқот тарзида кечган учрашув  жамиятимиз ёшлари ўзларини ўйлантираётган масалалар, қизиқтираётган саволларни ўртага ташлаб, етарлича жавоб олишди.
 
“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати.

  • 27.02.2020
  • 3045
Sayt xaritasi