ALOQA UCHUN

ТИЛСИЗ ЁВ – ДОИМО ХУШЁРЛИКНИ ТАЛАБ ЭТАДИ

Жорий йилнинг 26 февраль куни, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фарғона вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида жойлашган 110/35/6 “Қувасой” нимстанциясида ўқув-мағулоти ташкил этилди.

Бундан асосий кўзланган мақсад ишчи ходимларни доимо хушёр, хавфсиз иш ташкил этишлари билан бир қаторда қатор техник қоидаларни яна бир бор мустахкамлаб олишлари учун замин яратади.

Мутахасислар томонидан Нимстанциялар хизмати навбатчи электромонтёр ишчи-ходимларга ёнғинни келиб чиқиш сабаблари, уларни олдини олиш, амалга оширилаётган тадбирларда эътибор қаратилиши лозим бўлган жихатлар тушунтириб ўтилди.

Ўқув-машғулотидан сўнг ишчи ходимларга ёнғин ҳавфсизлигига оид махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Иштирокчилар ўтказилган бу машғулотда билим кўникмаларини янада мустахкамлаб, тегишли кўникмалар олишди.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати

 

  • 27.02.2020
  • 1438
Sayt xaritasi