ALOQA UCHUN

БУВАЙДА ТУМАНИДА ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛИШИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

БУВАЙДА ТУМАНИДА ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛИШИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5761-сонли Фармонига асосан бугунги кунда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоятда замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, Бувайда туманида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилиш АСКУЭ тизимини жорий этиш доирасида 43 мингдан ортиқ маиший ва юридик истеъмолчиларга замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача ҳудуддаги “Янгиҳаёт”, “Турк”, “Хўжаобод”, “Қум”, “Араб”, “Шўр”, “Урганжи” ҳамда “Жилва” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4 мингдан ортиқ истеъмолчи қамраб олинди.

Замонавий электр ҳисоблагичларни белгиланган муддатларда истеъмолчиларга сифатли ўрнатилиши, замонавий тизимнинг тўлиқ жорий этилиши борасидаги ишлар жамият ходимлари томонидан доимий назоратга олинган.

Маълумот ўрнида, 2020 йил якунига қадар барча турдаги электр энергияси истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичлари ўрнатилиши белгиланган бўлиб, бу борадаги ишлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳисобдан бепул олиб борилмоқда.

 “Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 26.02.2020
  • 3391
Sayt xaritasi