ALOQA UCHUN

САМАРҚАНДНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИДАГИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ЯНГИЛАНМОҚДА

САМАРҚАНДНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИДАГИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ЯНГИЛАНМОҚДА

Бугун мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори энергетика тизимида ҳам қабул қилинган Давлат дастурлари, ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2661-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан ҳамда белгиланган иш режасини вақтидан олдин баржариш мақсадида жамият ходимлари туну кун меҳнат қилмоқдалар.

Хусусан, қарор асосида 2020 йил якунигача вилоятда 997,0 км узунликда электр узатиш тармоқлари  хамда  441 та трансформатор пунктини реконструкция ва модернизация  килиш режалаштирилган бўлиб, шу кунгача 15,0 км узунликда электр тармоқлари янгиланиб, 10 дона трансформатор пункти  ўрнатилди.

Маҳаллий аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида жойларда ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Иштихон туманининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган “Беш бола”  маҳалласида ҳам Давлат  дастури асосида 50 та сим-ёғоч бетон устунларига алмаштирилиб, 2,5 км электр тармоқлари янгиланди.

Бундан ташқари, Жар қишлоғидаги “Зарбанд” маҳалласидаги ёғоч устунлар ҳам бетонлисига алмаштирилиб, 160 кВА трансформатор пункти ўрнатилди. Қолаверса 10 кВли ҳаво линияси ҳамда 508 метр электр тармоқлари янгидан тортилди.

Амалга оширилаётган бу каби ишлардан истеъмолчилар мамнун бўлаётгани жамият ходимларининг янада ғайрат билан ишлашга, янги марраларни забт этишга ундамоқда.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 24.02.2020
  • 1496
Sayt xaritasi