ALOQA UCHUN

ЁШЛАР ЎРТАСИДАГИ МУЛОҚОТЛАР ЭРКИН ВА САМИМИЙ КЕЧМОҚДА

ЁШЛАР ЎРТАСИДАГИ МУЛОҚОТЛАР ЭРКИН ВА САМИМИЙ КЕЧМОҚДА

Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувида берилган топшириқлар ижроси бўйича “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида Бўстон тумани 15-умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи ўқувчилари билан учрашув ташкил этилган эди.

Мулоқот давомида ўқувчилар томонидан вилоятдаги йирик корхона ва ташкилотлар, олий таълим муассасаларига саёҳатлар ташкил этиш, олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш учун йўлланмалар бериш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш сўралганди.

Шулардан келиб чиқилиб, “Андижон ҲЭТК” АЖ томонидан Тошкент Давлат аграр университенинг Андижон филиали, Андижон Машинасозлик университети, Андижон Давлат университетларида “очиқ эшиклар” куни ташкил этилди. Олий таълим даргоҳларига қилинган саёҳат давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Хусусан, келгусида қайси олий таълим йўналишида таҳсил олишлари ҳақидаги фикрларини шакллантиришда бу каби саёҳатлар самарали эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Таъкидлаш жоизки, жамият томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун бор имкониятлар сафарбар қилинаётир. Ана шу саъй-ҳаракатлар, эътибор ва ғамхўрлик бугунги замонавий йигит-қизларга янги ғоялар сари чорлов бўлмоқда. Ёшлар учун ўзига хос минбарга айланаётган бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши замиридаги асл мақсад ҳам уларнинг қалбига қулоқ тутиш, ғайрат-шижоат ва янгиликларга интилувчанлиги орқали мамлакат истиқболига мустаҳкам пойдевор қўйишдан иборатдир.

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.

  • 04.02.2020
  • 1619
Sayt xaritasi