ALOQA UCHUN

“АНДИЖОН ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АЖДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

 

“АНДИЖОН ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АЖДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ  ЎТКАЗИЛДИ

Бугун “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ мажлислар залида 2019 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда 2020 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Жамият мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда 2019 йил мобайнида қилинган ишлар бўйича жамият бош директори Аҳаджон Жўраевнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда жамият томонидан вилоятдаги 16 минг ташкилот ва 610 минг аҳоли истеъмолчиларига электр энергияси етказиб берилмоқда. 2019 йил давомида жами 3,2 млрд. кВт соат ёки 1 трлн сўмлик, яъни ўтган йилга нисбатан 10% кўпроқ электр энергияси етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2661 сонли қарори, “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурларига асосан вилоят бўйича 699,8 км узунликдаги электр тармоқлари ва 292 дона трансформатор пунктида қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди. Бундан ташқари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида 1482,2 минг км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 543 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди, 2043 дона трансформатор пункти ва 4699,6 км 0,4-6/10 кВли ҳаво линияларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Бугунги кунда истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергиясини ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш мақсадида Андижон, Хонобод шаҳарлари ҳамда Андижон, Асака туманида жами 650 минг дона (Ex 1836395 DDC-28Y) турдаги замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилиб, шундан 58 680 таси АСКУЭ тизимига уланди.

Бундан ташқари, 2019 йилда “Завроқ” ва “Олтин водий” ПСларга 2 дона 25 000 кВА трансформатор, “Олийгоҳ”, “Чинобод”, “Камолот”, “Хидирша” ПСларга 4 дона 10 000 кВА трансформатор, “КФК” ПСга 1 дона 6300 кВА трансформатор, “Ором” ва “Пайтуг” ПСларга 2 дона 4 000 кВА куч трансформатори келтириб ўрнатилди. Натижада Андижон, Асака, Балиқчи, Избоскан, Олтинкўл, Хўжаобод, Шаҳрихон туманлари ҳамда Андижон шаҳрида электр таъминоти яхшиланди.

Корхона моддий-техника базасини такомиллаштириш ҳамда ишчи-ходимларга транспорт хизматини яхшилаш мақсадида 65 млрд. сўм маблағ эвазига 4 дона енгил автомашина, 2 дона автокран манипулятор, 4 дона ямабур махсус техникаси, 1 дона юк автомашинаси ҳамда 1 дона автобус харид қилинди.

Тадбирда ўтган йили соҳада олиб борилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил қилиниб, жорий йилга устувор вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, жамият томонидан “Охунбобоев” ПСга 1 дона 40 000 кВА, “Балиқчи” ПСга 1 дона 25 000 кВА трансформатор ўрнатиш режалаштирилган. Шунингдек, Хўжаобод туманида 2020 йилнинг I чорагида темир-бетон таянчлар ишлаб чиқариш цехи фаолиятини йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишлар кўламини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ушбу мақсадларга 2,5 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Тадбир сўнгида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоблар олдилар. Мунозара шаклида ўтган тадбирда журналист ва блогерлар соҳа ривожига оид ўзларининг тавсияларини ҳам билдириб ўтдилар.

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ матбуот хизмати.

 

  • 29.01.2020
  • 3917
Sayt xaritasi