ДАСТУР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ–2661-сонли қарорига мувофиқ электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби белгиланган. “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан Наманган шаҳрида 2020 йилда 244 км янги тармоқ линиялари тортиш ҳамда 100 дона трансформатор пункти ўрнатиш ишлари режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, шаҳардаги “Истиқбол” МФЙда мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани сингари янги қурилиш ишлари юқори суръатларда амалга оширилмоқда. Бу ерда 2,6 км ҳаво тармоғи тортиш, 2 дона трансформатор пункти ҳамда 92 дона таянч устуни ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, айни пайтда бу борадаги ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Наманган шаҳрида 127 962 нафар маиший, 5 623 нафар юридик истеъмолчига электр энергияси етказиб берилади.
“Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.