“САМАРҚАНД ҲЭТК” АЖ: ЎТГАН ЙИЛ САРҲИСОБ ҚИЛИНИБ, ГАЛДАГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ўтган йилда бажарилган ишлар сарҳисоб қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, 2020 йилга белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661 сонли “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан 2019 йилда жами 600,4 км узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 266 дона трансформатор пунктида қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди.
Самарқанд вилоятида жами 25 977,7 км масофада 6-10-0,4 кВли электр тармоқлари ва 10 260 дона трансформатор пункти мавжуд бўлиб, 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича режага мувофиқ 0,4-110 кВли 2840,6 км узунликда ҳаво электр узатиш, 750 дона трансформатор пункти ҳамда 5 та подстанциядаги куч трансформаторлари мукаммал, шунингдек, 0,4-110 кВли 18 111,8 км масофада ҳаво электр узатиш тармоқлари ҳамда 7140 дона трансформатор пунктида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Шу билан бирга 4 дона 35-110 кВли кучланишли мойли ўчиргич мукаммал таъмирланди.
Бундан ташқари ҳар бир туман ва шаҳар электр тармоқлари корхоналарида содир бўлиши мумкин бўлган аварияли ўчишларни тезкор бартараф этиш учун биттадан тезкор чиқиш биригадаси ташкил этилиб, улар тўлиқ ҳимоя воситалари ва автомашина билан таъминланди. Жами вилоят бўйича 24 та (Самарқанд шаҳрида 4 та) тезкор чиқиш бригадаси ташкил этилган.
“Обод қишлоқ” дастурига асосан 2019 йилда 109,2 км электр узатиш тармоғи ва 43 дона трансформатор пунктида реконструкция-модернизация ишлари бажарилиб, “Обод маҳалла” дастури доирасида 11,9 км электр узатиш тармоғи тортилди ва 6 дона трансформатор пункти ўрнатилди.
Жамият томонидан лойиҳалаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги “Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари” тўғрисидаги 415-сонли қарорига асосан, ҳудуддаги 10 та кўчада реконструкция-модернизация ишлари доирасида электр энергия таъминоти бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди. Айни пайтда Гулобод, Афросиёб, Амир Темур кўчаларида 6-10 кВли, Садриддин Айний, Пенджекент кўчаларида 35 кВли электр узатиш тармоқларида реконструкция ва ер қазиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Узбектракт, У. Джурақулова, Рудакий ва Ибн Сино кўчаларида 6-10 кВли ҳаво электр узатиш тармоқлари ҳамда Самарқанд туманида жойлашган Гребной канали ҳудудида барпо этилаётган “Самарканд СИТИ” атрофидаги 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинмоқда. 220/110/35/10/6 кВ Чўпон ота подстанциясидан чиқувчи 110 кВ Л-Чўпон ота ҳаво электр узатиш тармоғини бошқа ерга кўчириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.
Истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш борасида ўтган йили соҳада йўл қўйилган камчиликлардан келиб чиққан ҳолда, 2020 йилда бажарилиши режалаштирилган бир қатор вазифалар белгиланган. Буларга:
Бундан ташқари юклама билан ишлаётган фидерларнинг юкламасини камайтириш мақсадида “Садриддин Айний”, “Қавола”, “Намозгоҳ” маҳаллалар атрофида 35/6 кВли, Ургут эркин иқтисодий зонасини электр энергия билан таъминлаш мақсадида “Сариқтепа” массиви, “Ургут-2” (Нуробод тумани), “Сазаған” МФЙ Тепакўл қишлоғида қурилган 110/10 кВли подстанциянинг II-босқичда белгиланган қурилиш-монтаж ишлари тугатилиши режалаштирилган.
Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларида бунёд этилаётган кўп қаватли уй-жойлар, мактаб, мактабгача таълим муассаси, оилавий поликлиника, маҳалла марказлари, савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 110/35/10 кВли подстанциялардаги куч трансформаторлари 25 000 кВА катта қувватлисига алмаштирилиши кўзда тутилган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ,
“Самарқанд ҲЭТК” АЖ матбуот хизматлари.