“ХОРАЗМ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖДА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ АВЖИДА
Мамлакатимиз бўйлаб барча жабҳаларда кенг кўламли яратувчилик ва ривожланиш жараёнлари, бунёдкорликлар ва кўкаламзорлаштириш ишлари изчил давом эттирилаётгани, жойларда ҳар томонлама муҳим аҳамиятга эга бино-иншоотлар барпо этилаётгани бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз шарофатидир.
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳам ушбу жараёнлардан четда қолмаяпти. Хусусан, 2019 йил октябрь ойида “Хива электр таъминоти корхонаси” акциядорлик жамиятининг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилган бўлса, айни кунларда “Боғот туман электр таъминоти корхонаси” АЖ биносининг охирги қурилиш-пардозлаш ишлари ниҳоясига етай деб қолди.
Таъкидлаш жоизки, қурилиш ишлари асосан жамиятнинг “Қурилиш-таъмирлаш хизмати” томонидан амалга оширилиб, бунёдкорлик ишларига жами 1 738,0 млн. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган. Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар туфайли бино бутунлай янги кўринишга эга бўлди. Қурилиш ишларида замонавий қурилиш маҳсулотларидан фойдаланилгани эса бинони узоқ йиллар давомида сифатли хизмат кўрсатишига хизмат қилади.
“Наврўз” умумхалқ байрами арафасида очилиши режалаштирилган янги бинода айни кунларда пардозлаш ҳамда теварак-атрофларини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.