ALOQA UCHUN

“ВОДИЛ” НИМСТАНЦИЯСИДА ТЕХНИК ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ ЮЗАСИДАН ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

“ВОДИЛ” НИМСТАНЦИЯСИДА ТЕХНИК ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ ЮЗАСИДАН ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

2020 йилнинг 23-24 январь кунлари “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korхonasi” АJга қарашли “Водил” нимстанциясида корхона ва нимстанциялар ходимлари ўртасида эксплуатация ишлари жараёнида хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиниши, юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича нимстанция томонидан ҳафталик ишлаб чиқилган режа дастури асосида ўқув машғулоти ташкил этилди.

Тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан “Электр қурилмаларни эксплуатация қилишда техник хавфсизлик қоидалари” ишлаб чиқилган бўлиб, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, трансформаторларда ва электр узатиш линияларида турли хил ишларни бажаришда хавфсизлик чораларини кўриш, шунингдек, бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда уларнинг олдини олишда барча ходимлар ушбу қоидага сўзссиз риоя қилишлари муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Шу билан бир қаторда, нимстанциядаги қурилмаларнинг ишлаш вазифалари, бу борадаги ўзгаришлар, эслатма, янги ходимлар билан техника хавфсизлиги  борасидаги вазифалар  юзасидан гап борди.

Маълумки, ҳозирда 300 дан ортиқ энергетика ходими фаолият юритаётган “Восточная” подстанцияси 1932 йилда бунёд этилиб, 2016 йилда унинг номи “Водил” нимстанциясига  ўзгартирилди. Тошкент шаҳри истеъмолчиларига электр энергиясини барқарор етказиб бериш ҳамда нимстанция қурилмаларини соз ҳолатда ишлаши учун бу ерда капитал ҳамда жорий таъмирлаш, модернизация ва қайта таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.

Таъкидлаш жоизки, “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korхonasi” АJда ходимларни қайта тайёрлаш масаласи, хусусан, электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик чоралари, нимстанциядаги қурилмаларнинг ишлаши  ҳамда  фавқулодда вазиятларда техника қоидаларига қатъий риоя қилиш мавзусига оид  ўқув машғулотлари ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўқув машғулоти якунида корхонада меҳнат муҳофазаси соҳасида мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш чоралари кўрилишида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

“Тошкент шаҳар ЭТК” АЖ матбуот хизмати.

 

  • 24.01.2020
  • 1537
Sayt xaritasi