ALOQA UCHUN

КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТГА ТАҲДИД

КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТГА ТАҲДИД

Жиддий ислоҳотлар даврига қадам қўйган Ўзбекистон учун коррупцияга қарши кураш асосий аҳамиятга эга вазифалардан бирига айланди. Чунки коррупция нафақат демократия, умуман ҳар қандай тараққиётнинг кушандаси экани маълум.

“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ходимлари ўртасида “Коррупция – тараққиётга таҳдид” мавзуида ўтказилган давра суҳбатида ҳам шу ҳақда гап борди.

Тадбирда коррупция тушунчаси ва унинг жамият ривожига келтириб чиқарадиган салбий таъсирлари, шунингдек, бу борадаги қабул қилинган қонун ҳужжатлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Давра суҳбати давомида коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, бу борадаги жиноятни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш, ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

"Наманган ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 24.01.2020
  • 1542
Sayt xaritasi