ALOQA UCHUN

ХАТОЛИК САБАБ КЎП ҲИСОБЛАЁТГАН ҲИСОБЛАГИЧ МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

ХАТОЛИК САБАБ КЎП ҲИСОБЛАЁТГАН ҲИСОБЛАГИЧ МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Ижтимоий тармоқларда, хусусан, Podrobno.uz ахборот сайтида “Сотрудники РЭС неправильно установили новый электросчетчик. В результате он накрутил в три раза больше энергии” сарлавҳали хабар тарқалди.

Хабарда истеъмолчи хонадонидаги янги ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)га уланган ҳисоблагич ҳаддан зиёд кўп КВт ҳисоблётгани маълум қилинган.

Мазкур хабар асосида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ўрганишлар олиб борилди. Маълум бўлишича, юқорида қайд этилган вазият Чилонзор тумани, Ц массивида истиқомат қилувчи С. Амирхонова билан содир бўлган.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ҳисоблагич жойлашган шитда хонадонлар рақами хатолик билан қайд этилгани сабабли замонавий ҳисоблагични ўрнатиш жараёнида электр таъминлаш линияси қўшни хонадонга адашиб улаб қўйилган. Оқибатда юқорида қайд этилган ҳолат келиб чиққан. Чилонзор туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан ушбу вазият тез фурсатда бартараф этилиб, хонадон эгасига электр энергияси ҳисоби белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб берилди.

Маълумот ўрнида Прeзидентимизнинг 2018 йил 23 oктябрдa “Элeктр энeргeтикaси тaрмoғини жaдaл ривoжлaнтириш вa мoлиявий бaрқaрoрлигини тaъминлaш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги қaрoригa aсoсaн, 2021 йил якунигaчa 7 миллиoндaн oртиқ истeъмoлчининг бaрчaси ҳaмдa элeктр энeргиясини ишлaб чиқaрувчи, eткaзиб бeрувчи вa тaқсимлoвчи кoрxoнaлaр ягoнa элeктр энeргиясини ҳисoбгa oлиш вa нaзoрaт қилишнинг aвтoмaтлaштирилгaн тизимигa тўлиқ улaниши кўздa тутилгaн.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 22.01.2020
  • 3138
Sayt xaritasi