“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ТАНҚИДИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗДИ
Мaълумки, Прeзидентимизнинг 2018 йил 23 oктябрдa “Элeктр энeргeтикaси тaрмoғини жaдaл ривoжлaнтириш вa мoлиявий бaрқaрoрлигини тaъминлaш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги қaрoригa aсoсaн, 2021 йил якунигaчa 7 миллиoндaн oртиқ истeъмoлчининг бaрчaси ҳaмдa элeктр энeргиясини ишлaб чиқaрувчи, eткaзиб бeрувчи вa тaқсимлoвчи кoрxoнaлaр ягoнa элeктр энeргиясини ҳисoбгa oлиш вa нaзoрaт қилишнинг aвтoмaтлaштирилгaн тизимигa тўлиқ улaниши кўздa тутилгaн.
Айни кунларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан бутун мамлакатимиз бўйлаб мазкур тизимни ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Куни кеча Самарқанд шаҳридаги "Ёшлар маркази"да “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ташаббуси билан вилоятда аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга замонавий АСКУЭ электр ҳисоблагич ускуналари ўрнатиш орқали мавжуд дебитор қарздорликни қисқартириш юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят ҳокими Э. Турдимов, сектор раҳбарлари, Самарқанд шаҳридаги бўлим ва бошқармалар, ташкилотлар мутасаддилари, шаҳар прокуратураси, мажбурий ижро бюроси, прокуратура департаменти, шаҳар электр тармоқлари корхонаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари, профилактика инспекторлари иштирок этишди.
Таъкидланганидек, кейинги пайтда истеъмол қилинган электр энергияси тўловларини амалга ошириш билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда. Хусусан, Самарқанд шаҳрида 2019 йилда жами 329,9 миллиард сўмлик электр энергияси етказиб берилган бўлиб, шундан 304,1 миллиард сўм маблағлар ундирилган ёки товар маҳсулотига нисбатан 92,1 фоизига бажарилган. Шундан аҳолидан 84,9 миллиард сўм, улгуржи истеъмолчилардан 84,9 миллиард сўм ундирилган.
Самарқанд шаҳрида дебитор қарздорлик 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига 111,6 миллиард сўм бўлиб, шундан аҳолининг бу борадаги қарздорлиги 94,9 миллиард сўмни ташкил этади.
Йиғилиш давомида вилоят ҳокими Мажбурий ижро бюросига вилоятда мавжуд қарздорликни камайтириш мақсадида қарздор электр энергияси истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш тўғрисида кўрсатма берди.
Шунингдек, Э. Турдимов томонидан электр энергиясидаги тўловларни амалга оширишдаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлашингизни сўрайди.
"Самарқанд ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати.