ALOQA UCHUN

Жаҳонгир Риззаев: электр энергиясини тежаш ҳамда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш шахсий ташаббусимизга айланмоқда 

Жаҳонгир Риззаев: электр энергиясини тежаш ҳамда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш шахсий ташаббусимизга айланмоқда 

Маълумки, йил боши ҳар бир корхона ва ташкилот учун, ўтган йил сарҳисобини чиқариш ҳамда бошланган йил учун янги режаларни белгилаб олиш фурсати ҳисобланади. “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти 2019 йилда амалга оширилган ҳамда 2020 йилда бажарилиши белгиланган устувор вазифалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжумани ҳам қамров ва долзарблик жиҳатидан шу мақсадда ташкил этилди. Матбуот анжуманида Мамлакат миқёсидаги интернет сайтлари муҳбирлари, маҳаллий ОАВ ҳамда матбуот хизмати ходимлари ҳамда жамаотчилик вакиллари иштирок этишди. 


Дастлаб “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти директори Жаҳонгир Риззаев 2019 йилда жамият томонидан амалга оширилган ишлар, белгиланган режаларнинг бажарилиши ва аҳолини электр энергияси билан таъминлаш борасида йўлга қўйилган тизим фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Матбуот анжумани иштирокчилари 2020 йил давомида электр тармоқлари ва трансформатор пунктларида бажарилиши режалаштирилган ишлар билан таништирилди. 


Очиқ мулоқот ва савол-жавоб шаклида давом этган матбуот анжуманида, журналист ва блоггерлар аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. 


Муқобил энергиядан фойдаланиш мавжуд электр энергиясини тежаш борасида биринчи навбатда “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ходимлари ташаббус кўрсатиши айтиб ўтилди. Ҳар бир ҳодим хонадонига қуёш энергияси панелларини ўрнатиши, ҳамда тежамкор ускуналардан фойдаланиши, замонавий усулларни тарғиб қилиши жорий йилда белгиланган энг устувор йўналишлардан бири эканлиги йиғилганларга етказилди.

"Наманган ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати

  • 17.01.2020
  • 1768
Sayt xaritasi